"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МАСЪУЛИЯТ ВА МАМНУНИЯТ ТАНТАНАСИ

Ўқилди: 492

“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилингач, ҳар бир ижодкор ушбу эътиборнинг нақадар юксак эканлигига беихтиёр амин бўлади.

 Дарҳақиқат, турли даврларда ҳам ўзининг фидокорона миллатпарварлигини ижодий ишлари ва қарашларида намойиш эта олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига бугунги эътибор қанчалар масъулият юкласа-да, ушбу кун тарих зарварақларига мамнуният билан битилади.

6 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон ижод уйида ёзувчи ва шоирлар баҳор фаслининг Наврўз байрамини нишонлаш асносида Президентимизнинг ишонч ва эътибори акс этган қарорни самимият билан байрамона руҳда қабул этишди.

Тадбирда улуғ адиблар, марҳум ижодкорларнинг рафиқалари ва яқинлари иштирок этиб, дастурхон атрофида йиғилишди ва чексиз ҳурматдан мамнун бўлишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али Аҳмедов байрам тадбирини очиб берди. Шу аснода Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари таркиби кенгайгани эълон қилиниб, бир гуруҳ ижодкорларга Уюшмага аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари таркиби Зокир Худойшукур, Лола Ўроқова, Шойим Шерназар, Жаъфар Муҳаммад, Нурилла Чори, Бобур Элмурод каби ижодкорлар билан бойиди.

Байрам дастури таниқли санъаткорлар Ғиёс Бойтоев, Фарҳод ва Ширин ҳамда мумтоз санъатимизнинг кўзга кўринган вакиллари иштирокида янада завқли бўлди.

Абдулазиз РУСТАМОВ

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча
Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари! Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари!
Она тил қудрати Она тил қудрати
Маънавий-маърифий учрашувлар Маънавий-маърифий учрашувлар