"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲАРБИЙЛАР АДИБЛАР ХИЁБОНИДА

Ўқилди: 277

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 15-бандида уюшма аъзолари билан ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий билим юртларида тизимли равишда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш назарда тутилган. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини ошириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

17 апрель  куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жойлашган Адиблар хиёбонига Чирчиқ олий танк қумондонлик муҳандислик билим юртининг ҳарбий хизматчилари, аскарлари, сержантлари офицерлари ташриф буюришди. Хиёбонининг нақадар улуғлик касб этгани ва давлатимиз раҳбарининг ижод аҳлига яратиб берган шароитларини кузатар экан, уларда шу юртга муҳаббат, ватанпарварлик туйғулари янада жўш урди, десак муболаға бўлмайди.

Ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ ҳамда фахрий ҳарбий, ижодкор Искандар Раҳмон иштирок этиб, тадбир давомида Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов каби адабиёт дарғалари ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Ҳарбийлар Адиблар хиёбонида жойлашган улуғ ёзувчи ва шоирларимиз ҳайкаллари пойига гуллар қўйишди.

Шунингдек, ўзаро давра суҳбати ҳам ташкил этилиб, адабий ҳаёт борасида фикрлар алмашилди. Фахрий ҳарбий, ижодкор Искандар Раҳмоннинг “Оловли йиллар ёди” номли китоби ҳақида ҳам сўз юритилиб, ижодкорнинг ўзидан фикр-мулоҳазалар тингланди. Мазкур тадбир ҳарбийлар ва ижодкорларга бир олам таассурот туҳфа этди.

Абдулазиз Рустамов

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар