"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЯНГИ КИТОБ — ЯХШИ КИТОБ

Ўқилди: 335

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди томонидан ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, шоир, носир ва драматург Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллудининг 100 йиллик юбилейига  бағишлаб адибнинг “Олтин зангламас”, “Жаннат қидирганлар”, “Машраб”, “Бир кеча фожиаси” каби роман ва қиссалари жамланган китоб чоп этилди.

Филология фанлари доктори, профессор, Умарали Норматов ушбу китоб ҳақида ёзар экан, жумладан шундай дейди:

“Шуҳрат ака ҳамиша ҳаёт, адабиёт билан ҳамнафас, ҳамқадам, адабиёт оламидаги янгиликлардан хабардор, адабий ҳодисаларга, асарларга одил баҳо бера оладиган, ўз асарлари, уларнинг савия даражаси, адабиётдаги ўрни, кам-кўстларини нозик фаҳмлай биладиган, ҳаққоний танқидга доимо тан берадиган зукко, мард қаламкаш эди”.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча
Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари! Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари!
Она тил қудрати Она тил қудрати
Маънавий-маърифий учрашувлар Маънавий-маърифий учрашувлар