"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ДАВРА СУҲБАТИ

Ўқилди: 368

Президентимизнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида белгиланган  вазифалар ижросини таъминлаш, уюшманинг вилоят бўлими фаолияти учун барча шароитларни яратиб бериш, вилоятда яшаб, ижод қилаётган адибларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ўзбек тили ва адабиёти фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Анжуманни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очди. Қарорда белгиланган ҳар бир банд бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Уюшманинг вилоят бўлими учун замонавий талабларга мос янги бино ажратиш ва бўлимнинг моддий техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Қўчқорова,  уюшма аъзолари Фарид Усмон, Замира Рўзиева, Абдумутал Абдуллаев, Омина Тожибоева, олимлар Дилмурод Қуронов, Ҳалим Карим, ёзувчи Матлуба Юсупова ва бошқалар сўзга чиқиб, миллий адабиётимиз ривожига хизмат қиладиган асарлар яратиш, маънавият тарғиботига беминнат ҳисса қўшиш, ёш истеъдодларни излаб топиб, уларга жиддий эътибор қаратиш муҳим вазифалар эканлигига тўхталдилар.

 Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Дўстлигимиз абадий бўлсин! Дўстлигимиз абадий бўлсин!
Навоийдан хабарлар: “Маҳалланинг   китобхон болалари” акцияси, Абай Қўнанбоев ижодий мероси… Навоийдан хабарлар: “Маҳалланинг   китобхон болалари” акцияси, Абай Қўнанбоев ижодий мероси…
Андижондан хабарлар: Ижодкорларга эҳтиром, “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови… Андижондан хабарлар: Ижодкорларга эҳтиром, “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови…
Ижодкорлар ҳарбийлар ҳузурида Ижодкорлар ҳарбийлар ҳузурида