"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИЛМИЙ-АДАБИЙ АНЖУМАН

Ўқилди: 256

“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимларида ташаббус ва тарғибот тадбирлари қизғин паллада.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими ҳамда Фарғона давлат университети ҳамкорликда фидойи мураббий Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Исмоил Маҳмуднинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан “Дилда васлинг муддао” девонининг тақдимоти  илмий-адабий анжуман тарзида ташкиллаштирилди.

Тадбирда тилшунос ва адабиётшунос олимлар, шоир, ёзувчилар, талабалар ва адибнинг шогирдлари иштирок этишди.

Фарғона вилояти ўзбек адабиётига  кўплаб сўз санъаткорларини етиштириб берган табаррук заминдир. Серқирра ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби Исмоил Марзамаҳмудов ўзининг  ижодий асарлари билан адабиёт ихлосмандларининг кўнглидан жой олиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида ижодкорнинг “Сувлар”, “Келажакка ишониб”, “Эътироф”, “Ишқ саодати” номли шеърлар тўплами, “Саодат манзари” ва “Дилда васлинг муддао” номли девони чоп этилган.

Изланувчан адиб, Эдуард Ваврусканинг “Изқувар Брок” ва Назрул Исломнинг “Инсон” номли асарларини ўзбек тилига моҳирона таржима қилган.

Исмоил Маҳмуд узоқ йиллардан бери Марғилон шаҳридаги “Увайсий” тўгарагида юзлаб истеъдодларни кашф этди. Бугун улар юртимиздаги турли соҳаларда етакчилик қилмоқда. Исмоил Маҳмуд нафақат серқирра адиб, балки мураббийлик фаолияти билан ҳам юзлаб истеъдодларни кашф этмоқда.

Шоирнинг “Дилда васлинг муддао”  девони адабиётшунос олимлар томонидан  Навоийдан мерос бўлган мумтоз адабиётимиз талабларига тўла мос келадиган асар, деб эътироф этилган.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди
Абдулла Қаҳҳор истиқлол адабиётшунослиги кўзгусида Абдулла Қаҳҳор истиқлол адабиётшунослиги кўзгусида