"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ

Ўқилди: 214

НАВОИЙНИ  ТАН  ОЛГАН  ЖАҲОН,  УНИНГ  ВОРИСЛАРИНИ  ҲАМ  ЭЪТИРОФ  ЭТАДИ

      Шу йил 7-8 август кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 16 февраль 124-ф-сонли фармойиши ижроси доирасида ташкил этилаётган бу анжуманда асосан, ўзбек адабиёти вакилларининг асарларини чет тилларга таржима қилиш ва тарғиб қилиш, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти масалалари бўйича тадқиқотлар олиб борган хорижий олимлар, таржима масалалари билан шуғулланган хорижий тадқиқотчилар, ўзбек ёзувчи ва шоирлари асарларини бошқа тилларга таржима қилаётган ўзбекистонлик таржимонлар иштирок этиши кўзда тутилган.

  Конференциянинг ташкилий қўмитаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, маданият, молия, иқтисодиёт, ташқи ишлар, адлия вазирликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика маънавият ва тарғибот маркази, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетлари, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи, Ўзбек тили ва адабиёти, фольклори институти раҳбарларидан таркиб топган.

  Конференция штаби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида жойлашган.

  Бу анжуман адабий алоқалар ва ўзбек адабиётининг жаҳонда тарғиб этилиши мавзусида ўтаётган биринчи халқаро конференция ҳисобланади.   

   Фармойишда “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2018 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин”, деб ёзилган.

   Ушбу конференцияни ташкил этиш билан боғлиқ ишлар қизғин паллага кирмоқда, яъни конференция логотипини ишлаш, сметасини тақдиқлаш, хорижий меҳмонларни таклиф қилиш, дастурини ишлаб чиқиш, конференция ҳақидаги ахборотни хорижда кенг тарқатиш ва ҳ.к. Шу кунга қадар анчагина таклифлар, сўровномалар олдик, одамлар қизиқиш билдиришяпти, юртимизга ташриф буюриш истагини изҳор қилганлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Бу анжуман, шубҳасиз, ўзбек адабиётини жаҳонга олиб чиқиш йўлидаги уринишлардан бири бўлади.

  Конференция иштирокчиларини веб-сайтимиз ijod.uz, телеграм каналимиз https://t.me/uzyouzpress ва “facebook”даги ijod.uz саҳифамиз орқали таништириб борамиз.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида
Анвар қори Турсунов вафот этди Анвар қори Турсунов вафот этди
Адабий анжуманга марҳамат! Адабий анжуманга марҳамат!
Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз! Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз!