"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ШАРАФЛИ ИШГА ШАХДАМ ҚАДАМЛАР БИЛАН

Ўқилди: 331

  1 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъуллари, Қуролли Кучлар Академияси ҳамда Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсух факультети курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари иштирок этишди ва тадбир доирасида “Адиблар хиёбони”да жойлашган атоқли адибларимиз ҳайкаллари пойига гуллар қўйишди.

Шундан сўнг иштирокчилар саф бўлиб шахдам қадамлар билан оркестр жўрлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносига ташриф буюришди.

Ҳамкорлик Меморандуми имзоланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари полковник Шуҳрат Холмуҳаммедов, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник Ҳусан Ботиров, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев ва бошқалар сўзга чиқиб, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги фаолиятни кучайтириш, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан имзоланаётган ушбу ҳамкорлик Меморандумининг нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида сўз юритишди.

Мазкур Меморандумга кўра, ўқувчи-ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда китобхонлик маданиятини ошириш, ҳарбий қисмлар, ҳарбий йўналишдаги билим юртлари, хусусан, “Темурбеклар мактаблари”да маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, бадиий асарлардаги қаҳрамонлар орқали ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш каби кўплаб эзгу мақсадлар кўзда тутилган.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорликда ҳарбий қисм, ҳарбий билим юртлари, олий ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”да янги нашр этилган адабиётлар ҳақида “Янги адабиётлар тақдимоти” мавзусида давра суҳбатлари, “Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари” мавзусида босқичма-босқич иншолар танловини ташкил этиб боради.

“Темурбеклар мактаблари” кутубхоналарида “Буюк аждодларимиз, мутафаккирларимиз ва саркардаларимиз” номли алоҳида рукн асосида электрон маълумотлар базасини, “Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари” номли китоб жавонини яратиш ва шу каби бошқа кўплаб самарали ишларни амалга ошириш белгиланган.

Дарҳақиқат, ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Ғафур Ғулом айтганидек: “Баҳодир халқимиз, улуғ Ватанимизга хизмат қилишдан кўра шарафлироқ ишимиз йўқ!”

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Зулфия – мен севган шоира» «Зулфия – мен севган шоира»
“Ҳар бир инсон — бир китоб” “Ҳар бир инсон — бир китоб”
Умр асли бир кун – ўша кун бугун! Умр асли бир кун – ўша кун бугун!
Эл ардоқлаган шоира Эл ардоқлаган шоира