"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

УЛУҒ ХАЛҚ ҚУДРАТИ

Ўқилди: 216

  2 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мутасаддилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъуллари, ижодкорлар ва журналистлар иштирок этган тадбирни Уюшма раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо очиб берди.

Унда Уюшма аъзоларининг ижтимоий-маънавий фаоллиги ва масъулиятини ошириш, юртимиздаги бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари билан яқиндан таништириш, замонамиз қаҳрамонлари ва қалбида яратиш шижоати жўш уриб турган ёшлар ҳақида бадиий ва публицистик асарлар ёзиш, шу мақсадлар билан мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хизмат сафарларига жўнатиш каби кўплаб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

   Шунингдек, Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқармаси мутасаддиларидан Фазлиддин Насриддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг 20 дан ортиқ ҳудудида барпо этилаётган саноат объектлари қурилиши, бу иншоотларнинг халқимиз ҳаёти фаровонлигидаги ўрни ҳақида маълумотлар тақдим этиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Сайди Умиров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Шарифа Салимова каби таниқли шоир ва ёзувчилар сўзга чиқиб, бундай давр ҳақида албатта, янгидан-янги шеъру достонлар, қиссаю романлар, кино ва театр асарлари, қўшиқлар яратилиши лозимлигини  таъкидлаб ўтишди.

Абдулазиз Рустамов

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди