"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

МАЪНАВИЯТ ВА АДАБИЁТ ҚАҲРАМОНЛИК БИЛАН ЭГИЗАКДИР

Ўқилди: 104

3 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлинмаси ва Жарқўрғон ҳарбий қисми билан ҳамкорликда Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш» тўғрисидаги қарорига мувофиқ ҳамда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган «Маънавият ва адабиёт қаҳрамонлик билан эгизакдир» мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлинмаси раҳбари Менгнор Олломурод, вилоят бўлими қошида ташкил этилган «Илҳом» бадиий-адабий клуби сардори Мавлуда Самариддинова ҳамда ҳарбий қисм командир ва аскарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар китобнинг инсон маънавиятидаги нечоғлик муҳим аҳамияти, адабиёт ва қаҳрамонлик ҳамиша чамбарчас экани, Ватан ҳамда инсон хотираси барҳаёт ва муқаддаслиги борасида фикр-мулоҳазалар юритишди.

Шу ўринда ҳарбийлар ҳам тадбирда Алишер Навоий ҳазратларига бағишлаб ёзилган шеърлардан ўқиб, даврага файз киритди. Ҳарбий қисм аскарларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлинмаси томонидан китоблар совға қилинди.

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ! САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ!
ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!       ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!      
ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ
“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН “МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН