"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЭЛ ХИЗМАТИДА ҲАШАМАТЛИ КИТОБ МАРКАЗИ

Ўқилди: 377

Сурхондарё вилояти Денов тумани маданият ва истироҳат боғида улкан китоб байрами ташкил этилди. Унда тадбиркор Ислом Худойбердиев томонидан барпо этилган ҳашаматли “Чағониён” китоб савдо маркази очилишига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.

Tадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раҳбари Абдусаид Кўчимов, таниқли шоир Мирзо Кенжабек, шоира Гуландон Тоғаева, Сурхондарёда яшаб ижод қилаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва бошқа кўплаб илм ва маърифат аҳли иштирок этди.

“Юртимизда китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган бу каби эзгу ишлар халқимиз, туманимиз аҳли орасида албатта ўз ижобий самарасини беражак”, дейди тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими, “Илҳом” бадиий-адабий клуби сардори Мавлуда Самариддинова.

Тантаналар доирасида китоб тақдимоти, ҳунармандлар кўргазмаси, 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий давра суҳбатлар бўлиб ўтди.

Китоб байрами қатнашчилари уч қаватли улкан зиё маскани бўлмиш китоб маркази билан танишдилар.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар