"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БУХОРОДА АДАБИЁТ САБОҚЛАРИ

Ўқилди: 305

Адабиёт – сеҳрли олам. Самимий иқрорлар, сўзга эҳтиром ва масъуллик туйғуси қўш қанот бўлиб, янги ва яхши асарлар дунёга келади.

Бухорода бўлиб ўтган Республика ёш ижодкорлари семинарининг Навоий ҳамда Бухоро вилоятлари ҳудудий босқичи ана шундай сабоқлари билан аҳамиятли бўлди.

Янги машқлар тақдимоти ва муҳокамаси, ўзаро фикр ва тажриба алмашув йўсинида кечган семинарда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар назм, наср, драматургия, бадиий публицистика, бадиий таржима, адабий танқид ҳамда болалар адабиёти йўналишларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Тошпўлат Аҳмад, Норқул Бекмирзаев, Абдунаби Бойқўзиев, Баҳриддин Садриддинов, Абдунаби Ҳамро, Лайло Шарипова, Ойдин Нисо, Шойим Шерназар каби устоз ижодкорлар иштирокида ташкил қилинган “Маҳорат дарслари” жараёнида ёшлар бадиий ижод сирларини ўзлаштиришга оид кўплаб саволларига жавоблар олишди.

Республика ёш ижодкорларининг анъанавий “Зомин” семинари дебочаси сифатида жойларда ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёш истеъдодларни кашф этиш, уларнинг ижодий имкониятларини юзага чиқариш ва интилишларини қўллаб-қувватлашда муҳим маънавий кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухорода ўтган адабиёт сабоқлари ҳам айни жиҳати билан унда иштирок этган ёшларга унутилмас ҳаяжон ва таассуротлар ҳадя этди.

 

Ахборот хизмати                    

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар