"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ОНАМНИ ЁДИМГА СОЛГАН КИТОБ

Ўқилди: 1 512

Ўзининг дилкаш шеърлари билан кўпчиликнинг кўнглидан жой олган дилбар шоирамиз Мунаввара Усмонованинг яна бир мўъжазгина китоби нашрдан чиқибди. Қўлимда худдики тандирдан узилган иссиқ нондек бўлиб турган бу китоб жуда файзли, нурли, дегим келди.
Китоб варақларканман кўп шеърлари менга таниш, яъни аллақачон юрагимдан жой олиб улгурган. Уларнинг кўпларини эл суйган ҳофизлардан эшитганман. Шеърларни ўқишга тутинаман. Рости хиргойи қиламан…
Андуҳларга кўмилиб,
Кўз ёшимга чўмилиб,
Қолсам тутдай тўкилиб,
Безовта бўлар отам…
Китобда дурдай терилган шеърлар бир қарашда асосан шоиранинг қиблагоҳлари, яқинлари ҳақидадек туюлади. Аммо уни варақлаб бораркансиз, шеърлар фақат Мунавваранинг яқинлари ҳақида эмас, балки йўлингизга кўзлари нигорон бўлиб турган онангиз, отангизнида сиймолари ҳам унда мужассам эканини англайсиз.
Юксалиб боряпман, қўлларим узун,
Кичрайиб боряпти мунисим онам.
Сўраши яхшилик, тилаши тўзим,
Кексайиб боряпти ёлғизим онам.
Халқда қиз бола ўғилга нисбатан отага меҳрибонроқ, бўлади, деган сўз бор. Бу сўзнинг қанчалик ҳақиқат эканини шоиранинг отаси ҳақида ёзганларидан англаш қийин эмас.  Шоира, шеърларида отасига кўп бора юкинади. Шеърларни ўқирканман, қизларим оналаридан кўра кўпроқ менга сирдош бўлиб борётгани бежиз эмаслигига амин бўламан.

Кафтимни босаман кафтлар изига,
Дилимни қийнаса ҳасрату ситам,
Бошимни қўйган дам жоним тин олар,
Ватанга айланиб қолгандай отам…
Шеър кўнгилнинг мулки, дейишади. Аммо яхши шеър фақат шоирнинг кўнгли мулкигина бўлиб қолмайди. Бу китобда сиз яқинларингизга айтмоқчи бўлган, сўзларингиз жамланган, десам, муболаға бўлмас. “Она,мен келдим”, деган шеърни  ўқирканман. Соғинч юрак-бағрини ўртаб, ҳар куни йўлга нигорон термулиб ўтирган  она сиймоси кўз олдимга келади. Бу мисралар юрагимни ўртайди. Дарров уйга, онамни қошига ошиққим келади. Маҳтал бўлиб кутаётган онамга беихтиёр, она, мен келдим, дегим келади…
Болам келсанг қай маҳал,
Кўзинг йўлингга маҳтал,
Қошимга келиб ҳар гал,
Она мен келдим, дегин.
 Янги ва ўзига ярашган кийим кийган инсон ўзини андак бахтиёр сезади. Яхши китоб ҳам шундай у билан юракларга ёруғлик инади.

Китоб ўқиб  кўз олдимдан яқинларим бир-бир ўтди. Эшикка суяниб мени йўлга кузатган онамни ўйладим…

 

Муҳаммадсиддиқ

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”