"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЖАСОРАТ ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ

Ўқилди: 64

8 май куни  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими, Вилоят матбуот ва ахборот агентлиги ва адиб Собир Термизий номидаги ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди.

“Ўтганларнинг номи абадий, жасорат ҳеч қачон унутилмайди” мавзуидаги ушбу маънавий-маърифий тадбир 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Менгнор Олломурод, Матбуот ва ахборот агентлиги бошқармаси ходими Баҳриддин Ҳайдаров, кутубхона вакиллари сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари жасорати ва Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган азиз инсонлар ҳақидаги хотиралар ёдга олинди.

Шунингдек, иштирок этган жажи ўқувчилар ва китобхонлар хотира ва қадрлаш куни ҳақида ижод намуналаридан ўқиб берди.

Дарҳақиқат, Ватан осойишталиги йўлида жон фидо этган қаҳрамонлар ҳамиша барҳаёт ва улар бугунги авлодлар учун ибрат йўлини ёритгувчи чироқ бўлиб қалбларда яшайди. Бу каби тадбирлар халқимиз, хусусан ёшлар ўртасида азалий анъаналаримиз бўлмиш аждодлар руҳига ҳурмат ва бугунги кунларимиз учун шукроналик туйғуларини сақлашда муҳим омил бўлиб қолади.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ! САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ!
ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!       ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!      
ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ
“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН “МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН