"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ФАРАХБАХШ КУНЛАР ФАЙЗИ

Ўқилди: 105

Бир қарашда ҳар кунгидай одатий тонг отди. Аммо бу тонг ўзгача, кўчалари гавжум. Худди ҳайит байрамидек  йўлларга сувлар сепилган, озода. Одамлар кўкракларига байроғимиз акс этган тасмачалар тақиб олган. Болаларнинг қўлларидаги алвон гуллар кишининг кўзини қувнатади. Кимдир кекса ота-онаси, яқинларини зиёратига ошиққан бўлса, яна кимдир ўтган яқинларини хотирлаш учун абадий қўним топган жойларига йўл олган.

Иккинчи жаҳон уруши тугаганига ҳам оз мунча вақт ўтмади, дейсиз. Аммо салкам эллик миллион кишининг ҳаётига зомин бўлган бу қирғин жароҳатлари ҳеч қачон битмайди. Бу жароҳатларни эслаш, бизга бугунги тинч ва фаровон кунларимизнинг қадрига етишимиз учун асосдир.

Инсон  хотира билан барҳаёт. Хотира – ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Бу байрам ҳаммани Ватанни севиш, келажак ва ўтмиш, тинчлик ва фаровонлик ҳақида фикрлашга имкон беради. Республикадаги ҳар бир ташкилот, жамоа борки, ўзаро жипслашган ҳолда қутлуғ кунлар арафасида мўтабар кексаларимиз, улуғ аждодларимиз зиёрат қилишди.

Хусусан,  Ўзбекистон Ёзувчиларуюшмасининг жомоаси ҳам бу масалада бир қанча эзгу ишлар амалга оширди. 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан нуроний ижодкорларимиз, адабиётимиз фахрийлари ҳолидан хабар олинди, вафот этиб кетган устозларимиз уйларига бориб, дуойи фотиҳа қилинди, совға-саломлар улашилди. Бугун Республикамиздаги қатор вазирлик ва идоралар қаторида  Уюшмамизнинг бир гуруҳ вакиллари ҳам тонг саҳардан Хотира майдонида йиғилиб, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтиришди ва Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ! САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ!
ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!       ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!      
ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ
“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН “МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН