"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Ўқилди: 107

Андижон шаҳрида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги ўзбек тили ва адабиётига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таниқли адиблар билан ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилиб келинмоқда. Куни кеча ушбу зиё масканида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Мунаввара Усмонова билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Андижонлик эл суйган шоиранинг  шеърий ва публицистик китоблари аллақачон халқимиз қалбидан муносиб жой олган. Унинг асарларида ўзбек аёлининг, ўзбек оналарининг орзу-интилишлари, ҳаёси ва ибоси, сабр-матонати акс эттирилган. Қатор шеърлари қўшиқларга айланиб, таниқли санъаткорлар томонидан куйланиб келинмоқда. Шоиранинг “Эй қалдирғоч”, “Ёр кетди Андижонга”, “Она, мен келдим дегин” , “Орзулар йўли”, “Садарайхон” каби шеърлари билан куйланувчи қўшиқлар халқимизнинг катта байрам тантаналарида, тўйу ҳашамларда қайта-қайта янграётгани сир эмас.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси масъул котиби Хуршида Қўчқорова, мактаб директори Шоҳиста Нурматова, ижодкор ўқитувчи Шаҳноза Азимжоновалар  Мунаввара Усмонова шеъриятининг ўзига хослиги, халқ қалбига яқин, равон ва мусиқий оҳангга эга эканлиги ҳақида гапирди. Шоиранинг “Бундай элни қайдан топасан”, “Она, мен келдим”  каби шеърий тўпламларига киритилган тарбиявий аҳамиятга молик қатор шеърлари асосида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий композициялар намойиш этилди. Айниқса, 7-синф ўқувчиси Абдуҳошим Қобилжонов куйлаган “Эй қалдирғоч” қўшиғи барчага манзур бўлди.

Ушбу ижодий учрашув давомида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда мактабда ташкил этилган “Муҳаммад Юсуф издошлари” адабий тўгараги аъзолари Одина Эгамбердиева, Машҳура Ботирова, Хуршида Султонова, Муҳаммадазиз Қодиржонов, Сирожиддин Ҳожирасуловлар ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Мунаввара Усмонова томонидан ижодкор ўқувчилар учун маҳорат дарси ўтказилди.

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ! САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ!
ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!       ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!      
ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ
“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН “МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН