"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БУ УЙДА АБДУЛЛА ОРИПОВ ЯШАГАН

Ўқилди: 219

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий-бадиий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Қашқадарё вилояти Ёшлар иттифоқи ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Эрта тонгда вилоят маркази Қарши шаҳри “Нефтчи” МФЙ, “Эл” кўчаси, 3-уйда мемориал лавҳа ўрнатилди. Бу мемориал лавҳада “Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 1992-2016 йилларда яшаб ижод этган” деб ёзилган.

Абдулла Орипов мустақил Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи сифатида эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллади.

Халқимизнинг ардоқли фарзанди бўлган атоқли шоир ярим асрлик серқирра ижодий фаолияти давомида “Митти юлдуз”, “Кўзларим йўлингда”, “Онажон”, “Руҳим”, “Юртим шамоли”, “Ҳайрат”, “Йиллар армони”, “Ҳикмат садолари”, “Эзгулик”, “Шоир юраги”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, “Истиқлол манзаралари”, “Ранглар ва оҳанглар”, “Менга хуш хабар айт”, “Эверест ва уммон” каби шеърий китоблари, “Ҳаким ва ажал”, “Жаннатга йўл”, “Соҳибқирон” сингари чуқур фалсафий руҳдаги драматик асарлари, жаҳон адабиётининг Данте, Александр Пушкин, Тарас Шевченко, Расул Ҳамзатов, Қайсин Қулиев каби мумтоз намояндалари меросидан қилган бадиий етук таржималари билан улкан ижодий мактаб яратди.

Унинг турли жанрдаги ўнлаб асарлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинди.
Айниқса, истиқлол йилларида Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин ва обод ҳаётини, миллий ғурур, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғловчи шеър ва достонлари, замондошларимизнинг олижаноб фазилатлари ва фидокорона меҳнати ҳақидаги публицистик чиқишлари билан жамоатчилик эътиборини қозонди.

Аҳрор СОДИҚОВ

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар