"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ ЭЪТИРОФИГА САЗОВОР БЎЛГАН ШОИР

Ўқилди: 169

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Борис Пак бу йил 86 ёшга кирди.

Шоирнинг бутун умри ва меҳнат фаолияти, ижоди Ўзбекистон билан боғлиқ. Унинг аксарият асарлари болаларга аталган, ўрта мактаб дарсликларига ҳам кўпгина шеър ва эртаклари киритилган, куйга солиниб, болаларнинг севимли қўшиқларига айланган.

11 май куни ўз шеърларида болалар қалбига эзгулик уруғларини сочгани учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Борис Пакни ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон фалсафа форумининг махсус дипломи билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид очиб берди ва Уюшманинг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи Адҳамбек Алимбеков олиб борди.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон фалсафа форуми вакили Олмос хоним, Ёзувчилар уюшмаси Русийзабон адабиёт ижодий кенгаши раиси Владимир Васильев ва ушбу кенгаш аъзоси, ёзувчи, публицист Алексей Устименко, Тошкентдаги корейс маданият маркази вакиллари сўзга чиқиб, ижодкорнинг ҳаёт йўли ва Ўзбекистон адабиётига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳақида фикр билдиришди.

Тадбирда шоирнинг кўп йиллик ижоди давомида чоп этилган китоблари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Борис Пак ижодига назар ташласак, “Апрель тонглари” (Апрельские рассветы”), “Музыкалные минутки” (“Мусиқали дақиқалар”), “Сеҳрли қаср эгаси” (“Хозяин волшебного замка”), “Баргизуб” (“Подорожник”) каби тўпламлари кўп нусхаларда чоп этилганига гувоҳ бўламиз.

Масалан, унинг “Баргизуб” (“Подорожник”) номли тўпламига асосан куйга солиниб, қўшиққа айланган шеърлари жамланган.

Шоир болалар руҳий оламини жуда яхши англайди. У шунингдек, кўплаб ўзбек шоирлари, жумладан, Юсуф Шомансур, Хайриддин Салоҳ, Тўлқин, Маъруф Жалил, Ошиқ Эркин, қорақалпоқ адабиётидан Холмурод Сапар, Сагидулла Аббазов асарларини рус тилига таржима қилган.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар