"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

   ОШНО БЎЛИНГ!

Ўқилди: 75

      Ҳаётимизда эҳтиёж тушадиган ҳар бир илм ва касбни ўрганиш бир кун келиб уни татбиқ этиш учун вазиятни юзага келтириши мумкин. Хўш, биз учун ахборот қабул қилувчи аъзо саналган қулоқларимиз ва кўзларимиз узатган маълумотларни онгимиз орқали қай йўсинда таҳлил қилиб, қай тарзда сақлаб қоляпти?..

Эътибор қилинг, бугун кўплаб ёшлар илм ўрганиш борасида яхшигина ҳаракат қилишса-да, хотира жиҳатдан панд еяётганидан нолишади. Илмнинг кераксизи бўлмайди, фақат бизнинг бугунги ва эртанги кунларимизга асқатиши мумкин бўлганларни ажрата олишимиз ва хотирамизга биз олаётган ахборотларни сақлаб қолишда бироз кўмак бериб туришимиз керак бўлади. Аслида дуч келишимиз мумкин бўлган саволларнинг жавоби умримиз давомида воқеа тарзда юз беришига нима дейсиз?

Ҳа, ёдингизга келган ўша — ҳинд киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Харобадан чиққан миллионер” фильмини эсланг. Фильм қаҳрамони берилган саволларга ўзи дуч келган воқеаларни саралаб эслаб, ундан жавоб топади. Бундай қобилиятни ҳар биримиз шакллантиришимиз мумкин. Бунинг учун эса маълум қоидаларни ва онгимизга хизмат қилувчи омилларни қўллашда беқунтлик қилмаслигимиз лозим.

Шундай экан, илм олишда ва ҳаётий ҳодисаларни саралаб эслаб қолишда керак бўладиган муҳим жиҳатларга эътибор қаратинг. Бунда хотирани кучайтирувчи маҳсулотларни тавсия қилиш фикридан йироқмиз… Аммо шу ўринда бир маслаҳатни таъкидлашдан чарчамаймиз: ШЕЪРИЯТГА ОШНО БЎЛИНГ!

Абдулазиз РУСТАМ ўғли

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ! САЙИЛГОҲДА КУТАМИЗ!
ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!       ИЖОД АҲЛИ ВА САНЪАТ САҲНИ. БАҲРА ОЛИНГ!      
ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ
“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН “МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН