"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЯНА БИР ЯНГИ АСАР

Ўқилди: 509

16 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг мажлислар залида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Зарб” қиссаси илк тақдимоти ва  муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо олиб борди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Умарали Норматов, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон, Филология фанлари доктори Баҳодир Каримов, ёзувчи Исажон Султон, шоир Нодир Жонузоқ ва бошқа таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 август куни бўлиб ўтган ижодкор зиёлилар билан учрашувида замонавий қаҳрамон образини яратиш ижод аҳли олдидаги энг бирламчи вазифалардан бири экани таъкидланган эди. Ўтган вақт мобайнида бу йўналишда муайян асарлар яратилди.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Зарб” қиссаси ана шундай долзарб мавзуда яратилган янги асарлардан бири, десак адашмаймиз. Иштирокчилар асарнинг содда ва равон тили, ҳаётий юморларнинг ўз ўрнида маҳорат билан ишлатилгани, айниқса болалар образининг ўзига хос характерларини теран англаб, ўқувчига етказиб берилганини алоҳида эътироф этишди.

Мазкур асарнинг яралишига туртки бўлган, бугунги замон фидокори сифатида танланган образлар аслида Ватанимизни бутун дунёга танитаётган Жаҳон чемпионлари эканлиги таъкидланиб, улар тадбир иштирокчиларига таништирилди.

Муҳокама ва тақдимотга йиғилганлар ушбу асар ҳақида илиқ фикрлар билдириб, таниқли ижодкор Иқбол Мирзони янги ва яхши асар билан муборакбод этишди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ёшлар кутган учрашув Ёшлар кутган учрашув
Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари Беларусь диёрининг севинч ва соғинчлари
Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди