"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АДАБИЁТШУНОС БИЛАН УЧРАШУВ

Ўқилди: 499

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар ўқувчиларининг маънавият дарслари ва маданий тадбирларини Адиблар хиёбонида ўтказиш бўйича режали ишлар давом этмоқда.

17 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос Сувон Мели билан  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент ислом университети талабалари учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ёшлар билан ишлаш бўйича адабий маслаҳатчиси, шоира Фароғат Худойқулова олиб борди.

Маънавият дарслари доирасида ташкил этилган учрашув айнан “Маънавият асослари” мавзуида бўлиб, адабиётшунос Сувон Мели йиғилган талабаларга инсон ҳаёти ва унинг олий мақсади йўлидаги интилишлари ҳақида сўз юритди.

Тадбирда юксак маънавият шахс камолотига қай даражада хизмат қилиши, инсон эътиқод каби масалалар адабиётшунос томонидан ҳаётий далиллар билан очиб берилди.

Шу ўринда талабалар ҳам учрашувда ўз мулоҳазалари билан эркин иштирок эта олди ва бундан адабиётшунос Сувон Мели ҳам мамнун эканини билдирди.

Абдулазиз Рустамов  

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”