"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЭРКИН ВОҲИДОВ НОМИНИ АБАДИЙЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Ўқилди: 304

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги қарори билан Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилди.

Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернати 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2018-2019 ўқув йилидан мактаб-интернатнинг 5-8-синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни ижодий танлов асосида саралаб олиш мақсадида она тили, адабиёт ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказиш йўлга қўйилади.

Ҳозирда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга олий таълим муассасаларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни жалб қилиш, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда, дея хабар қилади Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Фаоллигингиз учун ташаккур Фаоллигингиз учун ташаккур
«Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти «Онажоним шеърият»нинг навбатдаги машғулоти
Ёш китобхон аниқланди Ёш китобхон аниқланди
Сени куйлаймиз, Ватан!” Сени куйлаймиз, Ватан!”