"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

УМР ЙЎЛИНИНГ САКСОНИНЧИ ДОВОНИДАГИ ШОИРА

Ўқилди: 300

Кўплаб ижодкор, истеъдод эгаларининг устози саналган Гулчеҳра Жўраева умр йўлининг саксонинчи довонини забт этди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ҳамкорлигида шоира таваллуд топган Бухоро заминида “Адабиёт кунлари” ташкил этилди.

Тадбирлардан бири Бухоро Давлат университетида ўтказилди.

Кечада ижодкор қаламига мансуб “Кўнгил садоси” номли китобнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли шоир Тошпўлат Аҳмад, шоира Муҳтарама Улуғова, профессор Сайёра Тўйчиева сингари ижодкорлар, шунингдек, адибанинг шогирдлари ва мухлислари сўзга чиқиб, миллий назмимизнинг илғор намояндасини қутлашди.

Шу куни тадбирга ташриф буюрганлар учун “Бухоро китоб олами” маърифий мажмуасига саёҳати уюштирилди. Гулчеҳра Жўраеванинг шеърий тўпламлари мазкур маънавият масканига туҳфа қилинди.

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида катта адабиёт майдонига кириб келган таниқли шоира Гулчеҳра Жўраева “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”), “Ёшлик” сингари нуфузли нашрларда фаолият кўрсатди.

Адабиётимизга миллий руҳ, аёлларга хос латофат, нафосат туйғуларининг айрича ифодасини олиб кирган адиба бу каби хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони ва “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.

“Адабиёт кунлари”нинг иккинчи кунида Гулчеҳра Жўраева таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кечалар шоира туғилиб-ўсган Шофиркон заминида давом этди. Бу ердаги тадбирлар Хожа Ориф Ревгарий мақбараси зиёратидан бошланди. Шундан сўнг тумандаги 3-умумтаълим мактабида ҳамда бошқа зиё масканларида ижодкор билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти Абу Райҳон Беруний ҳақидаги янги романлар тақдимоти
“Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди “Зулфияхоним қизлари” клуби маҳорат дарслари бўлиб ўтди
Абдулла Қаҳҳор истиқлол адабиётшунослиги кўзгусида Абдулла Қаҳҳор истиқлол адабиётшунослиги кўзгусида
Китоб тақдимоти Китоб тақдимоти