"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗ ДЎСТЛИК ТАДБИРИ

Ўқилди: 354

 Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган 24-умумтаълим мактабида «Ўзбекистон умумий уйимиз» мавзуида ўзбек-қирғиз дўстлик тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлигидан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимидан, вилоят телерадиокомпаниясидан вакиллар иштирок этди.

Ўзбек ва қирғиз халқининг муштарак адабиёти бугунги ёшлар орасида кенг тарғиб этилиши ўзаро ҳамжиҳатлик, бир эзгу мақсадлар йўлида бирлашишга чорлаб туради. Бағрикенг халқимизнинг тинч-тотув ҳаётидан далолат бериб тургувчи бу каби тадбирлар, маънавий тарғибот ишлари шубҳасиз, ўқувчилар ўртасида китобхонликка ундовчи асос бўлиб қолади.

Тадбирда икки халқнинг муштарак миллий маданияти акс этган ҳунармандчилик кўргазмалари намойиш этилди. Китобхонлик ҳақида ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари давра суҳбатларида тингланди. Фаол қатнашган иштирокчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблар улашилди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча
Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари! Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари!
Она тил қудрати Она тил қудрати
Маънавий-маърифий учрашувлар Маънавий-маърифий учрашувлар