"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўқилди: 270

Фарғона шаҳридаги Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида Мудофаа вазири ўринбосари полковник Азизбек Икрамов,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Энахон Сиддиқова, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими вакили Хурсаной Исломова ва бошқа таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида ҳарбийлар билан ижодий учрашув ўтказилди.  

Мазкур ижодий гуруҳ икки кун мобайнида Андижон, Наманган вилоятларидаги ҳарбий қисмларга ҳам ташриф буюрди. Ижодкорлар ҳарбий қисм ҳудудидаги буюк аждодларимиз ва саркардаларимиз ҳақидаги кўргазмали воситалар, маънавият хоналари, электрон кутубхоналар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмда ва «Фориш» тоғ дала ўқув майдонида ҳарбий амалий машғулотлар якунланганидан сўнг Мудофаа вазирлиги масъул офицери М.Абилов, «Камолот кўзгуси» газетаси бош муҳаррири Б.Худойбердиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари, шоира М.Абдураҳмонова иштирокида ҳарбийлар билан бадиий-ижодий кеча ўтказилди.

Тадбирда ижодкорлар томонидан сара шеърлар ўқилди. Миллий ва жаҳон адабиёти намуналаридан ватанпарварликни мадҳ этувчи парчалар тингланди.

Қалам аҳли билан устоз-шогирд анъаналарини жорий қилиш, ҳарбий қисмда ижод тўгаракларини ташкил этиш борасидаги таклифлар ўртага ташланди.

Учрашув давомида аскарлар ўз ижод намуналаридан ўқиб, шоир ва ёзувчилар олқишига сазовор бўлишди.

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига