"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИМАН” — БИЛИМ ВА ТАЖРИБАЛАР ҲАЁТ УЧУН

Ўқилди: 342

Жорий йил Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Мен ёш истеъмолчиман” мавзуидаги Республика иншолар кўрик-танлови ўтказилди.  

23 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мазкур кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

  “Мен ёш истеъмолчиман” кўрик-танлови туман (шаҳар), вилоят ҳамда Республика босқичларида ўтказилиб, танловда 9600 дан зиёд мактаб ўқувчилари қамраб олинди. Туман (шаҳар) босқичида I-III ўринни қўлга киритган 1000 га яқин иштирокчилар вилоят босқичида қатнашишди. Вилоят босқичида энг яхши деб топилган кўрик-танлов материаллари Республика босқичига тавсия этилди.  Иншолар Республика босқичида баҳоловчи комессия томонидан сараланди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринга — Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 68-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шукрона Абдуллаева, 2-ўринга — Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги 6-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Сарвиноз Осимжонова, 3-ўринга — Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 1-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Маъмура Қамбаралиева муносиб кўрилди.

Тадбирда ғолиблар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан тақдирланди.

Бу каби кўрик-танловлар ёшларнинг истеъмолчи сифатидаги билим ва тажрибаларини ҳаётда қўллай олиши ҳамда жамиятга тарғиб этиши йўлида самарали қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди.

 

Абдулазиз Рустамов

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига