"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЯНГИ КИТОБ МУҲОКАМАСИ

Ўқилди: 211

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Эшқобил Шукурнинг “Бобо сўз изидан” номли китоби муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда таниқли тилшунос, адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар иштирок этишди.

“Мазкур этимологик луғат муаллифнинг узоқ йиллик изланишлари, кузатишлари натижасидир, – деди филология фанлари доктори Бахтиёр Абдушукуров. – Унда уч юздан ортиқ сўзларнинг келиб чиқиши манбалари, илдизлари илмий-мантиқий далиллар асосида ёритиб берилган. “Бобо сўз изидан” китоби ўзини шу миллат, халқнинг вакили деб билган, она тили тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир киши учун жуда зарур қўлланма бўлибди…”

Шунингдек, таниқли адабиётшунос олимлар Маҳмуд Саъдий, Нурбой Жаббор, Зуҳриддин Исомиддинов, Абдулла Улуғов ва бошқалар ҳам “Бобо сўз изидан” китобининг тилшунослик, луғатшунослигимизда катта янгилик эканини таъкидлашди. Айни пайтда китобни нашрга тайёрлаш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган айрим ўринлар хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбирни Уюшма раисининг ўринбосари Н.Холбўтаев олиб борди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига