"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЗИЁ ТАРАТГАН БАЙРАМ

Ўқилди: 611

Бутун мамлакатимизда бўлганидек, Бухоро вилоятида ҳам Китоб байрами кенг нишонланди. Хусусан, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ибн Сино номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистонёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги Марказий маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган байрам тантаналарида юзлаб китоб мухлислари иштирок этдилар.

Китоб байрами доирасида республикамиз нашриётларида чоп этилган янги адабиётлар, вақтли адабиёт нашрлари кўргазмаси ва савдоси, устоз қаламкашларнинг янги китоблари ҳамда ёш ижодкорлардан Меҳрибон Шодиева, Динора Умарқулова, Юлдуз Усмоноваларнинг илк тўпламлари тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Вилоятнинг таниқли шоир ва ёзувчилари Тошпўлат Аҳмад, Шодмон Сулаймон,  Абдунаби Ҳамро, Бахшулла Ражаб ва бошқалар ёш қаламкашлар учун маҳорат сабоқларини ўтказишди.

Вилоят ва Бухоро шаҳар Баркамол авлод болалар марказлари бадиий ҳаваскорлари ҳамда қўғирчоқ театри артистларининг чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбир доирасида ўтказилган танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган ёш ва фаол китобхонлардан бир гуруҳи ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ НЕМИС ШОИРИ ВА МУТАФАККИРИГА ЭҲТИРОМ
КИТОБ ТАҚДИМОТИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
«ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ» «ҚАЛДИРҒОЧ»НИНГ «ПАРВОЗ ЗАВҚИ»
ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ ТАНИҚЛИ ЖУРНАЛИСТ ВА ЁЗУВЧИ ИЛҲОМ ЗОИР ВАФОТ ЭТДИ