"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КИТОБЛАР ЖАМЛАНГАН ШУКУҲЛИ ДАМЛАР

Ўқилди: 455

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Марказий истироҳат боғида анъанавий китоб байрами ўтказилди.

Бу йилги “Китоб байрами” ўтган йиллардагидан ўзининг кенг қамровлилиги, кўлами, иштирокчиларининг кўплиги ва ижодкорларнинг фаоллиги билан ажралиб турди. Тадбир давомида китобхонлар эътиборига ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, янги нашр этилган китоблар билан бирга, бир неча йиллар аввал  чоп этилган эски ва харидоргир китоблар сотуви ҳам йўлга қўйилди.

Алишер Навоий ҳайкали пойида байрамнинг расмий очилиши бўлди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, таълим муассасалари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

40 минг номдаги 80 мингга яқин китоб кўргазмаси ташкил этилган байрамда шаҳар аҳолиси билан бирга, хорижлик сайёҳлар ҳам  қатнашди.

Тадбир давомида талаба ва ўқувчилар, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ҳарбийлар, ички ишлар ходимлари, тиббиёт соҳасининг тўрт минг нафарга яқин вакиллари  ўзларини яхши китобхон эканлигини кўрсатишиб викторина ва турли танловларда иштирок этди.

Ёзувчи ва шоирларимиз ҳаёти ва ижоди, китоблар сюжети ва қаҳрамонлари тақдири билан боғлиқ савол-жавоблар ўтказилиб катта-ю кичик ғолиблар китоблар билан тақдирланди.

Айниқса, вилоят ижодкорлари, Ўззбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари байрамга ўз шеърлари билан кўтаринки руҳ бахш этишди.

СамДУ қошидаги “Шалола” шеърият клуби, Уюшманинг вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тугараги аъзоларининг чиқишлари, мумтоз адабиётимиз вакилларининг ижодидан ўқиган ғазаллар ҳаммада катта таассурот уйғотди.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча
Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари! Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари!
Она тил қудрати Она тил қудрати
Маънавий-маърифий учрашувлар Маънавий-маърифий учрашувлар