"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

 ТОҒДАГИ МАКТАБДА КИТОБ БАЙРАМИ

Ўқилди: 406

 

Тошкент шаҳрида анъанавий китоб байрамининг очилишига бағишланган анжуман, янги китоблар тақдимоти, атоқли адибларнинг китобхонлар билан учрашувл

ари бўлиб ўтди. Китобхонлик айёми вилоятларда, чекка қишлоқларда ҳам давом этди.

Жиззах вилоятининг олис тоғ ҳудудида жойлашган Янгиобод тумани Пастчақир қишлоғидаги 8-умумтаълим мактабида ҳам китоб мутолаасига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Унда шоирлар, журналистлар, адабиётшунос олимлар, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда китобхонлар иштирок этди.

Тадбирни Гулистон Давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Қобил Кўбаев очиб, Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифаларни амалга оширишда ижодкор зиёлиларнинг ибратли фаолияти муҳим эканига тўхталди.

“Ёшлик” журнали бош муҳаррири Фахриддин Ҳайит, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Рустам Мусурмон, адабиётшунос олим Абдулатиф Пиримов, шоир Алишер Нур ва бошқа ижодкорлар Президентимиз томонидан адабиётни ривожлантириш, китобхонликни тарғиб этишга қаратилаётган юксак эътибор, китобнинг инсон маънавиятини ривожлантиришдаги, ёшларнинг ҳаётда ўз ўринини топишидаги аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Ижодкорлар ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Ҳозирги адабий жараёндаги ўзгаришлар, юртимизда амалга оширилаётган маънавий ислоҳотлар мавзусидаги давра суҳбати мушоирага уланди.

Ватан, мустақиллик, она юртга муҳаббат мавзусида шеърлар ўқилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди томонидан нашр этилган китоблар ўқувчиларга ҳадя этилди.

                                                       Ахборот хизмати

 

 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча
Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари! Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари!
Она тил қудрати Она тил қудрати
Маънавий-маърифий учрашувлар Маънавий-маърифий учрашувлар