"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ИБРАТНИНГ ИБРАТЛИ ИЖОД МАКТАБИ

Ўқилди: 413

Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида олтита ижод мактаби фаолият юритмоқда. Ана шундай таълим масканларидан бири Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган Исҳоқхон Ибрат номидаги мактабдир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги «Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида умумий қиймати 13 млрд. 500 млн. сўм бўлган Исҳоқхон Ибрат мажмуаси бунёд этилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмон мазкур ижод мактаби директори ўринбосари Мусахон Дадахоновҳамроҳлигида мажмуа боғ-хиёбони, Исҳоқхон Ибратнинг ҳайкали, миллий меъморлик услубидаги айвон, чет тилларга ихтисослаштирилган 400 ўринли мактаб-интернат, ҳудуддаги Ғойибназар қози мадрасаси меъморий ёдгорлиги асосида халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандлик маркази билан ҳамда Ибрат номидаги замонавий босмахона, 140 ўринли мактабгача таълим муассасалари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Ғайрат Мажид ва Рустам Мусурмон Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти масъул котиби Жамолиддин Муслим, шоирлар Абдуваҳоб Вафоий, Абдумуталиб Қосимов, Юсуфжон Алихоновлар Исҳоқхон тўра Ибрат номидаги ижод мактабида таҳсил олаётган бўлажак ижодкор ёшлар билан учрашиб, “Маҳорат дарслари” доирасида суҳбатлар ташкил этишди. Ўз ўрнида ўқувчилар мазкур “Маҳорат дарслари”да фаол иштирок этиб, муҳташам ўзбек адабиёти хусусида керакли маслаҳатлар олишди.

 Ахборот хизмати 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига