"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“САОДАТ” ЖУРНАЛИ. МАСЪУЛ ВАЗИФАДА ЎЗГАРИШ

Ўқилди: 193

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Саодат» ойлик ижтимоий-сиёсий журналига Усмонова Мунаввархон Абдуҳакимовна Бош муҳаррир этиб тайинланди.

Шу пайтгача бу вазифада Феруза Жалилова ишлаб келаётган эди.

Мунаввара Усмонова 1965 йилнинг 13 июнида Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги Марҳамат қишлоғида туғилди. У аввал Фарғона Политехникумининг иқтисод факультетида, кейин Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида сиртдан таҳсил олди.

Меҳнат фаолиятини Марҳамат тумани аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонасида кадрлар бўлими инспектори сифатида бошлади (1984-1990). Сўнгра туман ҳокимлигида (1990-1996), Тошкент давлат Аграр университети қошидаги Академик лицейда (2001-2007), “Саодат” журналида турли вазифаларда хизмат қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб лавозимида фаолият юритди.

Мустақиллик йилларида у янада фаол ижод қилиб, “Дийдор” (1991), “Сизга ўхшасин” (2004), “Соғинч манзили” (2007), “Юрагимдасан, Ватан” (2013), “Бундай элни қайдан топасан” (2015), “Керагимсиз” (2016) каби шеърий тўпламлар, “Ватан − улуғ дарсхона” (2016) номли публицистик мақолалар китобини нашр эттирди.

Адабиёт мухлислари ва устоз ижодкорлар эътиборини қозонди. Унинг Ватанни мадҳ этувчи, ўқувчини эзгуликка ундовчи “Йиллар маржонида яна бир гавҳар”, “Отамнинг меҳмонлари”, “Меҳробим Ватан”, “Бодом шохи титраганда” сингари ўнлаб публицистик мақолалари чоп этилди.

Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.

Мунаввара Усмонова 2011 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ватан учун яшайлик” кўрик-танлови, 2015 йилда «Энг улуғ, энг азиз» танлови республика ғолиблигини қўлга киритди. 2013 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида
Анвар қори Турсунов вафот этди Анвар қори Турсунов вафот этди
Адабий анжуманга марҳамат! Адабий анжуманга марҳамат!
Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз! Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз!