"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ЮРТ АДАБИЁТИ ВА КЕЛАЖАГИГА ХИЗМАТ

Ўқилди: 266

29 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Уюшма раиси Сирожиддин Саййид иштирокида Уюшманинг вилоят бўлимлари масъуллари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Уюшма раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, раис ўринбосарлари Ғайрат Мажид, Нодир Жонузоқ  шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги чоп этилаётган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти” журналлари ҳамда “Ижод” жамоат фонди масъуллари иштирок этишди.

Кун тартибида Уюшманинг вилоят бўлимларида олиб борилаётган қониқарли ва қониқарсиз ишлар, ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, вилоятда истеъдодли ёшларни кашф этиб, уларни ижод йўлида қўллаб-қувватлаш каби бир қанча масалалар очиқ муҳокама этилди.

Уюшма ҳудудий бўлимларининг оммавий ахборот воситаларидаги иштироки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ijod.uz интернет сайти, Telegram канали, Facebookдаги саҳифа ва гуруҳларидаги чиқишлари алоҳида таҳлил этилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ижод аҳлига берилаётган имконият ва рағбатлар бутун республикани қамраб олгани шубҳасиз. Азим пойтахтдан тортиб, чекка бир қишлоқ фарзанди бўладими, унинг қалбида истеъдод жўш уриб турса, бас. Эътибор ва эътирофлар сари олға борар йўллар ҳамиша ёруғ.

Мана шу йўлларда кўмакчи ва етакчиликни Уюшманинг ҳудудий бўлимлари ҳамиша ўз масъулиятини англаган ҳолда тўлиқ амалга оширишга интилса, берилаётган имкониятлар самараси юрт адабиёти ва келажагига хизмат қилади.

Абдулазиз Рустамов

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча
Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари! Ҳорманг, оппоқ олтин ижодкорлари!
Она тил қудрати Она тил қудрати
Маънавий-маърифий учрашувлар Маънавий-маърифий учрашувлар