"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КИТОБ — ЖОН ОЗИҒИ

Ўқилди: 103

Тошкент давлат Аграр университетида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ботир Эргашев ва талабалар иштирокида “Китоб — жон озиғи” мавзуида адабий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда элимиз эътиборидаги ижодкорларнинг китоб ва унинг инсон онгу тафаккуридаги ўрни, орзу ва умидлари рўёбидаги хизмати хусусида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Иштирокчилар юрт адабиётида ўз ўрнига эга бўлган устоз ижодкорларнинг шеърларидан намуналар тинглашди. Қайси касб вакили бўлмасин, инсон ҳамиша маънавий озуқа бўлмиш китобдан баҳра олиб яшасагина, комилликка интилиб бораверади.

Президентимизнинг китоб мутолааси ва тарғиботи борасидаги амалга ошираётган ишлари, “Ёш китобхон” танловлари, аввало маънавий бой бўлишимиз зарурлиги ҳақида фидойилик билан айтаётган нутқлари барчамизни теран фикр билан яшашга чорлайди.

Шу маънода ижод аҳли томонидан зиё манбаи бўлмиш китоб ва китобхонлик борасида маърифий ишларни янада кенг ўтказиш муҳим саналади.

Тошкент Давлат аграр университетида ташкил этилган ушбу кунги тадбир ҳам талабалар ва иштирокчи устозларда илиқ таассурот қолдирди.

 

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида
Анвар қори Турсунов вафот этди Анвар қори Турсунов вафот этди
Адабий анжуманга марҳамат! Адабий анжуманга марҳамат!
Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз! Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз!