"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БОЛАЛАР КУЛГИСИ ИЛА ОЛАМ МУНАВВАР

Ўқилди: 176

30 май куни Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон Маданият ва саньат кўргазмаси ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мун осабати билан «Болалар кулгиси ила олам мунаввар» мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари Мухтабар Ҳусанова, Ўзбекистон маданият ва санъат кўргазмаси хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш бўлим бошлиғи Нилуфар Турсунқулова, “Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, болалар адабиёти шоири Дилшод Ражаб ва бошқалар сўзга чиқиб, болаларга ижод, адабиёт ва эзгуликка етакловчи китоблар мавзусида нутқ сўзлади. Шу билан бирга, бола қалбини акс эттирувчи ижод намуналарини ўқиб беришди. 

Тадбирда болалар ўзлари ёд олган шеърлардан ўқиб, йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлишди.  50 нафардан зиёд 5-6 синф ўқувчилари ҳамда кўплаб жажжи ўғил-қизлар иштирок этган байрамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ҳар болага бир китоб” акцияси доирасида адабиёт китоблари тарқатилди. Маданият ва санъат кўргазмаси томонидан “Ёш мусаввир” кўриги ўтказилиб, байрам тадбирида болаларнинг ижодий салоҳияти намойиш этилди. Бадиий мусиқалар, раққоса қизларнинг шўх рақслари тадбирга ўзига хос байрамона шукуҳ бағишлади.

Абдулазиз Рустам ўғли

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида
Анвар қори Турсунов вафот этди Анвар қори Турсунов вафот этди
Адабий анжуманга марҳамат! Адабий анжуманга марҳамат!
Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз! Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз!