"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ ҚАДРЛАШ АНЪАНАСИ

Ўқилди: 304

Азалдан гуллар шаҳри деб номланган Намангандек азиз диёрда бугун  анъанавий  58-гул байрами ўтказилмоқда.

Вилоят шаҳар ва туманларининг туташ йўллари барчанинг кўзини қувонтиргувчи, қалбига завқ улашгувчи ранг-баранг гуллар билан янада гўзаллашган.

Гул шайдоларини бағрига чорлаган Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида гўзаллик яратувчилари бўлган гулкорлар жаннат тимсолидай товланувчи гуллари билан қатнашмоқдалар.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ижодкорлари Руқия Ғозиева, Гулчеҳра Зокирова, Иброҳим Маҳкамларнинг Ватанни, гуллар шаҳри Наманганни мадҳ этувчи ашъорлари мухлислар кўнглидан жой олди.

Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ҳамда республикамиз ва бошқа юртлардан келган кўплаб меҳмонлар иштирок этган гул байрами 28 май куни бошланган эди ва байрам шукуҳи бугун ҳам давом этмоқда.

Айниқса Наманган вилоят мусиқали драма театрининг истеъдодли хонандалари Ҳамидхон Маллабоев, Меҳрхоним Абдуллаева, Шавкат Ҳамдамовлар вилоят ҳокимлиги олдидаги «Уч фаввора» ёнида бўлган саҳнада ўз ижодий чиқишлари билан йиғилганларни мамнун этди. Бу йилги гул байрам ҳар йилгидан ўзгача тарзда ўтмоқда.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч… Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч…
Кутаётир онам, ВАТАНИМ! Кутаётир онам, ВАТАНИМ!
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади
Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи Фарғонада интиқлик билан кутилган маҳорат сабоғи