"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

АҚЛЛИ КИШИЛАРНИНГ САФИДА БЎЛГИНГ КЕЛСА…

Ўқилди: 252

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими, Вилоят кўзи ожизлар жамияти адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида улуғ қозоқ оқини Абай Қунонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Қалбимда яшайди халқим ҳаёти” номли адабиий-бадиий, ижодий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими фаол ижодкорлари: Норқувват Тўраев, Абдулла Холмирзаев, Назокат Аннақулова, Нурмуҳаммад Муҳаммадиев, кўзи ожизлар жамияти раҳбарлари, кутубхона маркази раҳбарлари, тарғибот бўлими ходимлари ва китобхонлар қатнашишди.

Абайнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз кетганда, аввало унинг бир-биридан мазмунли шеърлари қай миллат ва элат кишиси бўлмасин, қалбига ҳузур бахш этади.

Улуғ қозоқ шоири Абай Қунонбоев ҳикматли сўзлар устаси бўлган. Шоир ўз шеърларида ёшларга ахлоқий жиҳатдан кўпгина сабоқ берган, илм эгаллашни, ҳаётда адашмасликни, оқ-қорани, яхши-ёмонни ажрата олишни насиҳат қилган.

Абай бисотидан шундай сўзларни ўқишимиз мумкин:

“Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойида бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер! Ўтган умрни қандай ўтказибсан: на илмга, на жамиятга ва на ўзингга фойдали бирор иш қилибсанми? Ё эса қандай қилиб ўтказ­ганлигингни ўзинг ҳам сезмай қолибсанми?”

Унинг ҳикматларга тўла шеърлар билан бир қаторда поэмалари ҳам  адабиёт саҳнида ҳамиша олдинги ўринларда эсланади.

Ўтказилган ижодий кечада айни шу жиҳатлар иштирокчилар томонидан ёд этилди. Кутубхона маъмурияти тадбир қатнашчиларига Навоий, Бобур ва бошқа кўплаб улуғ адибларнинг сара китобларидан совға қилишди.

 Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч… Барно Солиева: Кўзларимдан тўкилса соғинч…
Кутаётир онам, ВАТАНИМ! Кутаётир онам, ВАТАНИМ!
Оқ тоғлар, оппоқ тоғлар… Оқ тоғлар, оппоқ тоғлар…
Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади Неъмат Аминов хотирасига бағишланган кеча ўтказилади