"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

КОНФЕРЕНЦИЯ ЭМБЛЕМАСИ ВА РАМЗИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўқилди: 270

 

7-8 август кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг эмблемаси тасдиқланди.

У ёш шоир, “Шарқ юлдузи” журнали адабий ходими Насрулло Эргашнинг эскизи асосида яратилди.

Конференция рамзи сифатида эса Ўзбекистон халқ рассоми Владимир Кайдалов ишлаган Навоий портрети танланди.

Эмблема тинчлик рамзи бўлган кабутар шаклида, лекин бир эътибор қилсангиз, у инсон кафтига ҳам ўхшайди.

Кабутар-инсон кафти эса ер шари ва ёзув қуроли – перони авайлаб, тутиб турибди.

Кабутар Ўзбекистон байроғи рангида экани нимани англатиши ўз-ўзидан аён.

Конференция Тошкентда ўтишидан ташқари, ижодкор ёзувчиларнинг эзгулик тарафдори эканликларини, қолаверса, мамлакатимизнинг тинч-тотувлиги йўлида саъй-ҳаракатлар қилаётганини билдиради.

Ахборот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига