"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

БОЛАЛАР БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ

Ўқилди: 413

Республика Эстада-цирк коллежи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида  “Болалар бизнинг келажагимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика Эстрада-цирк коллежи раҳбари,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Яккасарой тумани Халқ депутати Карима Зарипова,  “Муҳофаза” журнали бош муҳаррири, болалар шоири Дилшод Ражаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, шоира Фароғат Худойқулова, таниқли хонанда Дилфуза Раҳимовалар иштирок этди.

5 та гуруҳдан иборат ҳарбий хизматчиларнинг 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари иштирокида ташкиллаштирилган спорт мусобақасида 160 дан ортиқ болалар қатнашди.

Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари иштирокида бўлиб ўтган мусобақа шарти тадбирга кўтаринки руҳ берди. Бунда болалар ўзларининг ота-оналари билан биргаликда шарни катта қилиб пуфлаган ҳолда рақсга тушдилар. Ижодкорларнинг болалар билан ўтказган савол-жавоблари жараёнида мушоира давраси тус олди.

Эстрада-цирк коллежи ўқувчилари миллий ва европа мусиқаларига саҳналаштирилган рақслар, енгил атлетика, акробатика йўналишида ўз чиқишларини намойиш этди.

Тадбир сўнгида мусобақа ва мушоира ғолибларига Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган 50 дан ортиқ ҳар хил номдаги китоблар, ўйинчоқ ва спорт анжомлари совға қилинди.

Ахборот хизмати

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар