"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Жўрабек Жаҳоннинг «Кўнгил пойтахти» китоби тақдимоти

Ўқилди: 493

Мамлакатимизда барча соҳалар каби миллий адабиётимиз ривожини янги босқичга кўтариш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур тарихий ҳужжатда ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодини тарғиб қилиш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда шоир Жўрабек Жаҳоннинг “Кўнгил пойтахти” номли китобининг тақдимоти  бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Нодир Жонузоқ, Ғафур Ғулом нашриёти бош муҳаррири Илҳом Зоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиётшунос Сувон Мели, адабиётшунос олим Абдулла Улуғов, филология фанлари доктори, профессор Абдулҳай Собиров, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов улуғ устозларнинг йўлини муносиб давом эттиришга интилаётган шоир Жўрабек Жаҳон тимсолида шеъриятимизда яна бир янги истеъдод, янги овоз бўй кўрсатаётганини таъкидлади.

Жўрабек Жаҳон миллий адабиётимизга Шукур Холмирзаев, Тоғай Мурод, Усмон Азим, Эркин Аъзам сингари устоз адибларни етиштириб берган Сурхон воҳасидан. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Туйғулар шаҳарчаси” номли китоби чоп этилган.

Қўлингиздаги “Кўнгил пойтахти” шоирнинг иккинчи китобидир. Унда “Бир шеър дарди қийнади ёмон” дея юрагини ғимжимлаб, қўлига қалам тутган шоирнинг Ватанга, юртга, сўзга, адабиётга, шеъриятга, яқинларига, дўст-биродарларига бўлган муҳаббати, соғинчини ифодаловчи янги шеърлари билан танишасиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром