"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Бобораҳим Машраб хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Ўқилди: 107

На малакман, на фаришта, мен ҳам инсон наслидан,

Мен таваллуди ўшал фарзанди Намангониман.

Бу ўлмас сатрлар муаллифи аллома шоир, тасаввуфнинг йирик намояндаси, оташнафас бобокалонимиз  Бобораҳим Машрабдир.

Ҳар йили май ойида Наманганда мумтоз шоир Бобораҳим Машрабнинг хотира тадбирини ўтказиш анъанага кириб қолган. Бу йил ҳам бу тадбир кўтаринкилик билан ўтказилди. Шаҳар марказидаги Бобораҳим Машраб ҳайкали майдонига шаҳар жамоатчилиги, ижодий уюшмалар аъзолари, мактаб ва институтлар талабалари, санъаткорлар тўпланишди. Тадбирнинг азиз меҳмонлари бўлиб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари  “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири, шоир Сирожиддин Рауф, “Ер юзи” журнали” бош муҳаррири шоир Хумоюн Акбар иштирок этишди.

Анжуманни Наманган вилоят ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Х.Бозоров очди, у Машраб шахси ҳам ўзга юртларга бирдек  азизлигини таъкидлади, бугун Машраб атрофига яна ўн нафар шоир ва ёзувчиларнинг бюстлари очилаётгани, шоирлар хиёбонига асос солинаётганини тантанали эълон қилди.  Булар Муқимий замондошлари шоирлар Нодим Номангоний, шоир ва давлат арбоби Хилватий, Сталин қатағонлари қурбонлари,  мутафаккир шоир, тилшунос, тарихчи, ношир, биринчи ўзбек публицисти Исҳоқхон Тўра Ибрат, биринчи Ўзбекистон халқ шоири  Муҳаммадшариф Сўфизода, Рафиқ Мўмин, Усмон Носир, шунингдек, замонавий ўзбек болалар адабиётининг асосчиларидан  Зафар Диёр, шоир ва драматурглар, Ўзбекистон халқ шоирлари Ҳусниддин Шарипов, Ҳабиб Саъдулладир.

Шоирлар хиёбонидаги тантаналардан кейин Наманган давлат университетида Бобораҳим Машраб таваллудининг 378 йиллиги муносабати билан  илмий адабий анжуман бўлиб ўтди.

Шаҳар марказидаги “Уч фонтан” мажмуида  назм ва наво кечаси бўлиб ўтди.

 Абдумуталлиб ҚОСИМОВ

Сайт бўлими: Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида
Анвар қори Турсунов вафот этди Анвар қори Турсунов вафот этди
Адабий анжуманга марҳамат! Адабий анжуманга марҳамат!
Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз! Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз!