"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Халқ шоири билан ижодий учрашувлар

Ўқилди: 308

Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятида адабий учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида ўтказилган ижодий кечада филиал директори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Абдуазиз Абдувосиқов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб Қамчибек Кенжа,  шоира Замира Рўзиева ижодкорнинг маънавият ва маърифат равнақи йўлидаги хизматларини эътироф этиб, у яратган мустақиллик достонларининг ёш авлод тарбияси йўлидаги аҳамияти ҳақида сўзлади.  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқин Ҳайдаров томонидан шоир шеърлари билан куйланган қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

Андижон машинасозлик институтида бўлиб ўтган учрушувда ижодкорлар Хуршида, Қамчибек Кенжа, Назиржон Саидов, Матлуба Юсупова, институт профессор-ўқитувчилари Абдурашид Отахонов, Қобилжон Эрматов, Муҳаммад Аюб Эшонов, кутубхоначи Мухтасар Бадировалар Тўлан Низомнинг ватанпарварлик руҳидаги асарлари, достонлари, шеърий романлари ҳақида сўз юритдилар.

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари ва профессор-ўқитувчилари  билан ўтказилган давра суҳбатини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршидабону очди. Адиблар Шодмон Отабек, Баҳодир Раҳмон, Баҳодир Андижоний, Икромжон Аслий, Аваз Абдусалом, институт проректори Абдупаттоҳ Асханов, “Тиббиёт гулшани” газетаси муҳаррри Раъно Ҳайитбоева Тўлан Низом ижоди, унинг кейинги йилларда яратган “Пўлат белбоғ”, “Сўзга айланган қилич” каби публицистик ва тарихий мавзудаги асарларига алоҳида тўхталдилар. Талабалар томонидан шеърий композициялар намойиш қилинди.

Ижодий учрашувларда Тўлан Низом янги шеърларидан тадбир иштирокчиларига ўқиб берди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими

Сайт бўлими: Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига