"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Пушкин ҳайкали пойи гулларга бурканди

Ўқилди: 488

Пойтахтимизда Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 219 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди.

Шоир ҳайкали қад ростлаган сўлим гўшага турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари, дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар тўпланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Ҳожиматов, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев, Рус миллий маданият маркази раҳбари А.Аристов ва бошқалар ўзбек ва рус халқлари дўстлигини мустаҳкамлашда адабиётнинг аҳамияти беқиёс эканини таъкидлади. Буюк рус шоири Александр Пушкин ижоди халқимиз томонидан севиб ўқилиши,  Москва шаҳрида Алишер Навоийга, Тошкентда Александр Пушкинга ҳайкал ўрнатилгани бунинг далилидир.

Пушкиннинг рус маданияти такдиридаги роли бениҳоя буюк. У янги рус адабиётига асос солиш билан бирга рус адабий тилининг ҳам шаклланишига улкан ҳисса қўшди. Рус адабиётида реализм ва халқчиллик тамойилларининг, қатор ше

ърий жанрларнинг шаклланиши ва тараққиёти Пушкин номи билан чамбарчас боглиқ.

Пушкиннинг ранг-баранг ижоди нафақат кейинги рус адабиёти, балки мусиқа, театр, балет, рангтасвир

сингари санъат турларининг ҳам ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бошқа қардош адабиётлар қатори 20-аср ўзбек адабиётининг тараққиётида ҳам Пушкин ижодининг таъсири сезиларлидир.

Тадбирда Пушкин шеърларидан намуналар ўқилди.

Йиғилганлар шоир ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар