"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Тўгарак аъзолари ижодкорлар ҳузурида

Ўқилди: 528

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, уюшма раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ, халқаро адабий алоқалар ва таржима бўлими маъсул котиби Адҳамбек Алимбеков, ёзувчи Баҳодир Қобул ва шоир, адабий маслаҳатчи Рустам Мирвоҳид иштирокида Тошкент вилояти Бекобод туманидаги «Илҳом» ижодкорлар клуби аъзолари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ ижодкор бадиий олами, янги сўз, янги фикр излаш ҳақида Ҳазрат Алишер Навоийнинг ижод ҳақидаги фикрларини ёшларга содда қилиб тушунтириб берди. Адҳамбек Алимбеков ёшларга илмий-назарий ва адабий маслаҳатлар ҳамда ижодий ҳамкорликни кучайтириш ҳақида фикр берди. Шоир Рустам Мирвоҳид устози Эркин Воҳидовдан олган сабоқларини сўзлаб берди.

Ижодий учрашув мушоирага айланди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, ёш шоиралар Ситора Тошматова ва Мухтасар Каримова ҳамда тўгарак аъзолари дўстлик, муҳаббат, Ватан, тинчлик, шукроналик ва ота-она мавзусидаги янги шеърларидан намуналар ўқиди. Тўгарак раҳбари Нурали Жалил меҳр ва самимият билан давом эттириб, ўзининг янги ёзилган “Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик” номли шеърини ўқиди. Ижодий учрашув йиғилганларнинг кўнглига шеър дунёсининг ҳайратларини, сирли ва сурурли кайфиятини бот юқтираркан барчада гўзал таассурот қолдирди.

Мунира РАМАЗОНОВА

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ижод бўстони Ижод бўстони
Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида Устоз адиблар ватанпарвар ёшлар ҳузурида
Боғинг Ватан деган ном олсин Боғинг Ватан деган ном олсин
Шеъриятга ошуфта диллар Шеъриятга ошуфта диллар