"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Аждодларга муносиб бўл!

Ўқилди: 276

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар ўқувчиларининг маънавият дарслари ва маданий тадбирларини Адиблар хиёбонида ўтказиш бўйича режага мувофиқ 7 июнь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир  Азим Суюн иштирокида “Аждодларга муносиб бўл!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Солиқ академияси талабалари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти талабалари ва унинг ҳузуридаги «International House-Tashkent» академик лицейи ўқувчилари қатнашди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ олиб борди. Учрашув савол-жавоб тарзида янада қизғин тус олди.

Азим Суюн ёшларга бугунги яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ўзи қизиққан соҳасининг моҳир устаси бўлиб етишиш учун тинимсиз ўқиш, меҳнат ва ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Зеро, келажак бугунги ёшларнинг қўлида. Дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Шоир  ижод намуналаридан ўқиб берди.

Азим Суюн 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1977). Дастлабки шеърий тўплами — «Менинг осмоним» (1978). Шундан сўнг шоирнинг бир қанча шеърий мажмуалари («Зарб», 1979; «Замин тақдири», 1981; «Хаёлот», 1984; «Зиё йўли», 1986; «Жавзо», 1987; «Олис тонглар», 1989; «Куйганим — суйганим», 1992; «Қора кўзинг сенинг», 1994; «Сайланма», 1997; «Шарқ хикмати», 2000; «Эй дўст», 2005) ва бир нечта достонлари («Сарбадорлар», 1981 ва бошқ.) нашр этилган.

Шоирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Мунира Рамазонова тайёрлади

 

Сайт бўлими: Адиб ва жамият

Қўшимча:

Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди Самарқанддан хабарлар: «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Қалбларни туташтирган адабиёт Қалбларни туташтирган адабиёт
Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади Ижодкори қадрланган миллатнинг қадди баланд бўлади
“ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига “ПАХТАКОР -79” футбол жамоаси хотирасига