"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

“КИТОБ АКЦИЯСИ” ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Ўқилди: 120

Президентимизнинг “Обод қишлоқ” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси китоб акциясини эълон қилади.

Азиз устозлар, шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ва ижодкор зиёлилар диққатига:

Ўз асарларингиз ва шахсий кутубхонангизда ўқиб бўлган бадиий китобларингизни мамлакатимиздаги мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, маҳаллалар Ахборот ресурс марказлари ва кутубхоналарга  хайрия сифатида тақдим этишингизни сўраймиз.

Китоблар орқали маърифат тарқатиш, кенг халқ оммасини китоб мутолаасига даъват этиш хайрли ва савобли амаллардан биридир.

Сизнинг китобларингиз жавонларда чанг босиб ётмасдан китобсеварлар хонадонида мўъжизакор ва сеҳрли ҳаётини давом этдиради.

Бадиий асарлардаги қаҳрамонлар жонланиб, кўнгилларга кириб боради, юракларга ҳайрат ва ҳаяжон бахш этади.

Устозлар ўқиган китоблар мутолааси севинчи китобхонларга, Сизга эса муборак Рамазон ойининг савоби буюрсин.

Китоб акциясининг фаол иштирокчилари номи ва ҳадия этган китоблар сони газетада эълон қилинади ва уларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг совғаси топширилади.

Хайрия китоблари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

Манзил: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Адиблар хиёбони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси.

Тел: 592-41-85; 898-30-31; 231-69-86;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 

 

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида
Анвар қори Турсунов вафот этди Анвар қори Турсунов вафот этди
Адабий анжуманга марҳамат! Адабий анжуманга марҳамат!
Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз! Барчани китоб тақдимотига таклиф этамиз!