Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи кутубхонасида буюк рус шоири А.С. Пушкин таваллудининг 219 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбир Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Навоий кон металлургия комбинати маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Б.Садриддинов Пушкин асарларининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Мазкур кутубхона бадиий кенгаши аъзолари ижросидаги “Евгений Онегин” достонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Пушкин шеърлари рус ва ўзбек тилларида янграган мушоирада ёш ижодкорлар ҳам иштирок этди.
Шу каби тадбир Навоий давлат педагогика институтида ҳам бўлиб ўтди. Пушкин ижоди ва унинг ўзбек адабиётига таъсири, буюк шоирнинг шарқ адабиётига муҳаббати мавзуларида маърузалар ўқилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими