"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ижод аҳли номидан миннатдорчилик

Ўқилди: 443

Давлатимиз раҳбарининг ижод аҳлига кўрсатаётган юксак эътибори барчамизни беҳад қувонтирмоқда. Президентимизнинг шу йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори миллий адабиётимиз ва маънавий-ижтимоий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди.

Ушбу қарор нафақат миллий адабиётимиз, балки ижод аҳлининг ҳаётимиздаги зарур ўрни ва мақомини ҳам белгилаб берди. Бадиий ижод ривожи борасидаги барча муаммо ва масалаларга ечим топилиб, тизимли равишда кенг шароит ва имкониятлар яратилди. Мазкур қарор ижросидан келиб чиқиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ва “АKFA” МЧЖ ўртасида “Дўстлар клуби” тузилиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинган эди.

Яқинда ана шу келишувга асосан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририяти “АKFA” МЧЖ томонидан жами 28 000 000 сўмлик юқори сифатли техника воситалари, яъни 7 дона компьютер жамланмаси ва 4 дона рангли принтер билан таъминланди.

“АKFA” МЧЖ тизимидаги ходимларни адабиёт ва санъат янгиликларидан мунтазам хабардор қилиб бориш мақсадида шартнома асосида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига 2018 йил иккинчи ярим йиллик учун жами 3000 дона, яъни 187 200 000 сўмлик обуна ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва барча ижод аҳли номидан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририятига кўрсатаётган эътибори ва ёрдами учун “AKFA” МЧЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган хайрли ишлари бардавом бўлиб, янада ривож топишини тилаймиз. Яқинлашиб келаётган Ҳайит айёми барчамизга муборак бўлсин!

Ўз мухбиримиз

Сайт бўлими: Муносабат

Қўшимча:

Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти Неъмат Арслоннинг “Савти сарвиноз” китоби тақдимоти
Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим Миллий армиям – ифтихорим, ғурурим
Мард ўғлонлар номи барҳаёт! Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
Адиб даҳосига эҳтиром Адиб даҳосига эҳтиром