"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбек шеърияти озарбайжон тилида

Ўқилди: 226

12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясида озарбайжон ва ўзбек тилларидаги “Ўзбек шеърияти гулчамбари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази раҳбари Самир Аббосов, озарбайжонлик ижодкорлар – китоб нашрига масъул Акбар Қўшали, муҳаррир Фарид Ҳусайн, таржимон Шаҳло Қосимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими масъул котиби Адҳамбек Алимбеков, таржимонлар Муҳаммадшариф Бобохон ва Тоҳир Қаҳҳор сўзга чиқиб, ўзбек ва озарбайжон халқлари тили, дини бир, маданияти, санъати, анъаналари, урф-одатлари ўхшаш, умумий адабий меросга эга қардош халқлар эканини таъкидлади.

Бугунги кунда икки халқнинг ўзаро адабий ва маданий алоқалари янада юксак босқичда давом этмоқда. Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда тайёрланган ўзбек ва озарбайжон тилларидаги “Ўзбек шеърияти гулшани” китобининг нашр этилгани фикримиз далилидир.

Ушбу китобда Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шоҳмамад Тоғларўғли ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзоси Шаҳло Қосимованинг таржимасида таниқли ўзбек шоирларининг шеърлари жой олган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Адабий-бадиий нашрлар, Ўзбек шеърияти

Қўшимча:

Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб… Йўлбарс юракли аёл, қуёшдек юксалди деб…
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради
Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам шукуҳи
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди