"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ижодкорлар боғида «Марғилон оқшомлари»

Ўқилди: 103

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Ижодкорлар боғи»да қад ростлаган бир минг саккиз юз ўринли ёзги Анфитеатрнинг очилиш маросимига бағишланган «Марғилон оқшомлари» деб номланган адабиёт ва санъат байрами бўлиб ўтди.

Маросимни Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова очди. Ушбу тадбир, боғ ва унда қад ростлаган кўркам бинолар адабиётга, хусусан Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга бўлган юксак эҳтиром намунасидир. Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси И.Маҳмуднинг ғазаллари ва унга ҳамоҳанг Э.Воҳидов шеърларига басталанган қўшиқлар билан Ўзбекистон халқ артисти С.Маннопов ва ўндан ортиқ таниқли хонандаларнинг ижроси янада байрамона руҳ бағишлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт

Қўшимча:

«Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти «Юрагимда ёнар бир чўғ» китоби тақдимоти
«Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини» «Мен оқлай, Ватаним, халқ ишончини»
Китоб- кўнгил чашмаси Китоб- кўнгил чашмаси
Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар Ҳарбийлар билан ижодий учрашувлар