"Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилуб турғон вужудимизга, танимизга сув-ҳаво не қадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қора кирлар ила кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдир. Адабиёт яшаса — миллат яшар".     Абдулҳамид Чўлпон

Ҳарбийлар билан китобхонлик тадбирлари

Ўқилди: 251

Андижон шаҳрида жойлашган вилоят Қўғирчоқ театрида ҳарбий хизматчилар билан китобхонлик кечаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари А.Икромов Президентимиз томонидан ҳарбий хизматчиларнинг маънавий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади, бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вазирлик ҳамкорлигида ҳарбийлар китобхонлигини юксалтириш бўйича имзоланган қарор аҳамияти, мақсади ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршидабону, уюшма аъзоси, таниқли шоир Азиз Саид, Қуролли Кучлар Академиясининг ўқитувчиси Бобур Неъматов, меҳнат фахрийси Қодиржон Абдураимов бадиий адабиёт, илм-маърифат инсон тафаккурини бойитувчи, маънавиятни юксалтирувчи, чин одамийлик фазилатларини шакллантирувчи куч экани ҳақида сўз юритдилар.

Ёш ижодкорлар Барно Солиева, Нурхон Турғунбоева Ватан, муҳаббат ҳақидаги ва аскарларга бағишланган шеърларини ўқиб берди.

 

Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, ижодкорлар Қамчибек Кенжа, Хуршида иштирокида Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда ўтган ижодий учрашув қизғин мушоира, китоблар муҳокамаси, янги асарлар тақдимоти тарзида ташкил этилди. Улуғ адиблар Абдулла Қодирий, Пиримқул Қодиров, Ойбек яратган тарихий романлар, устоз шоирлар Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовнинг сайланма асарлари мутолаасига доир суҳбат қилинди. Ижодкор аскарларнинг шеърий машқлари таҳлил этилди.

Хушнуд Паттоев, Тўлабек Бадриддинов, Абдуманноб Ҳайдаров, Мирзаҳамдам Муслимбеков, Ёрқинбек Жўраев, Аброрхон Камолов, Одилбек Эсбўганов, Муҳаммаджон Рўзибоев, Баҳром Камолов каби ижодкор аскарлар ўртасида “Ватан ҳимояси – энг муқаддас бурч” мавзусида мушоира бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

Сайт бўлими: Адабий ҳаёт, Ҳудудий хабарлар

Қўшимча:

Туркийтилли ёшлар мушоираси Туркийтилли ёшлар мушоираси
Аъзолик гувоҳномалари топширилди Аъзолик гувоҳномалари топширилди
Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
«Маънавият соати» – ҳаёт дарси «Маънавият соати» – ҳаёт дарси